Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп: "Уни шунча дарди бор экан, бир неча ой аввал айтиши керак эди"

Трамп: "Уни шунча дарди бор экан, бир неча ой аввал айтиши керак эди"

АҚШ президенти Дональд Трамп тадбиркор Илон Маскнинг солиқларни камайтириш ҳақидаги қонун лойиҳасини танқидини асоссиз деб атади.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва миллиардер Илон Маск ўртасидаги қарама-қаршилик авж олишда давом этмоқда. Можарога Трамп томонидан илгари сурилган ва Маск томонидан фаол танқид қилинган солиқ имтиёзлари ташаббуси сабаб бўлди.

"Илон мен билан рози бўлмаслик ҳуқуқига эга - менга фарқи йўқ, лекин у бу ҳақда бир неча ой олдин гапириши керак эди. Бу қонун лойиҳаси Конгрессга киритилган энг йирик қонунлардан бири. Бу харажатларни қисқартириш бўйича рекорд даражадаги 1,6 триллион долларни ва тарихдаги энг катта солиқни қисқартиришни таъминлайди", - деб ёзди Truth Social ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида Илон Маскнинг баёнотларини шарҳлар экан.

Оқ уй раҳбари, шунингдек, қонун лойиҳаси рад этилса, солиқлар 68 фоизга ошиши мумкинлиги, унинг фикрича, бу Америка фуқаролари учун жиддий салбий оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.

Киритилди: 12:45 06.06.2025. Ўқилди: 1335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!