Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия бугун тунда Украинага 400 дан ортиқ дрон ва 44 та ракета учирди

Россия бугун тунда Украинага 400 дан ортиқ дрон ва 44 та ракета учирди

6 июнга ўтар кечаси Россия Украинага ҳужум қилиб, 407 та зарба берувчи дрон, 6 та баллистик ракета ва 38 та қанотли ракеталар билан ҳужум қилди.

Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги алоқа бўлими бошлиғи Юрий Игнат маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бугун тунда Россия Федерацияси "баллистик, ҳаво ва қуруқликдаги қанотли ракеталар, шунингдек, кўп сонли зарба берувчи дрон ва дрон имитаторларидан" фойдаланган.

"Жами россияликлар бугунги кунда давлатимиз ҳудудида 407 та зарба берувчи дронлардан фойдаланган. Шунингдек, 6 та баллистик ракета қўллангани ҳақида маълумотлар мавжуд. 38 та қанотли ракеталарнинг аксарияти йўқ қилинган", - деди у.

Игнатнинг қайд этишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 30 тагача ракета ва 200 тагача дронни уриб туширган.

Хабар берганимиздек, 6 июнга ўтар кечаси Россия Федерацияси Украинага навбатдаги йирик ҳужумни амалга оширди. Киевда ишлаётган 3 нафар қутқарувчи ҳалок бўлди, 40 киши яраланди.

Тернопол, Луцк, Чернигов, Кременчук, Киев ва Львов вилоятларига ҳам зарбалар берилди.

Киритилди: 14:25 06.06.2025. Ўқилди: 1069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!