Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Футболчиларимизни қандай қимматбаҳо совғалар кутаётгани маълум бўлди

Футболчиларимизни қандай қимматбаҳо совғалар кутаётгани маълум бўлди

Бироздан сўнг улкан ғалаба — Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Бирлашган Араб Амирликларидан Тошкентга қайтиб келади.

Осиёнинг энг кучли жамоалари иштирок этган саралаш мусобақаларида чинакам жасорат ва матонат кўрсатган футболчиларимизнинг хизматлари муносиб эътироф этилди. Кечаги ўйиндан сўнг давлатимиз раҳбари биринчи бўлиб уларга қўнғироқ қилди ва тарихий натижа билан табрикладилар. Бугун эса футболчилар ва мураббийлардан бир гуруҳини фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисида фармон имзоладилар.

Пойтахтимизда минглаб юртдошларимиз йигитларимизни тантанали кутиб олишга шай турибди. Терма жамоа аъзолари шарафига ўтказиладиган тантанали маросимда уларга Президент совғаси - BYD автомобиллари топширилади.

Киритилди: 16:23 06.06.2025. Ўқилди: 1506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!