Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистон чўкиб кетмоқда - ярим миллиондан ортиқ қурбонлар

Ҳиндистон чўкиб кетмоқда - ярим миллиондан ортиқ қурбонлар

Ҳиндистон шимоли-шарқида муссон ёмғирлари сабаб бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 36 кишига етди, 550 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрди.

Бу ҳақда Ҳиндулар газета хабар бермоқда.

29 майдан буён тинимсиз ёғаётган ёмғир ва сув тошқини оқибатида энг кўп қурбон бўлганлар Ассам штатида қайд этилган бўлиб, табиий офатда 11 киши, жумладан, 3 нафар аскар ҳалок бўлган. Ўлганлар ва бедарак йўқолганлар ҳақида Аруначал-Прадеш, Мегхалая, Мизорам, Сикким ва Трипура штатларидан ҳам маълумотлар олинган.

Ҳудудларда 10 мингдан ортиқ уй-жой вайрон бўлган, мактаблар ёпилган, темир йўл ва автомобиль коммуникациялари узилиб қолган, аҳолини озиқ-овқат ва биринчи зарур маҳсулотлар билан таъминлаш қийинлашган.

Қутқарув ишларида армия бўлинмалари ва Ҳарбий ҳаво кучлари вертолётлари фаол иштирок этмоқда. Сиккимда 1600 дан ортиқ сайёҳлар сув тошқини зонасидан эвакуация қилинди, ноқулай об-ҳаводан жабр кўрган туманларнинг ўн минглаб аҳолиси вақтинчалик лагерьларга жойлаштирилди.

Киритилди: 19:27 03.06.2025. Ўқилди: 7696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!