6 июнга ўтар кечаси Украина мудофаа кучлари Россия Федерацияси томонидан оммавий ўққа тутилиши бошланишидан олдин Россия авиацияси жойлашган аэродромларга профилактик зарбалар берди.
Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штабига таяниб, "РБК-Украина" хабар берди.
Қайд этилишича, операция натижасида стратегик бомбардимончи самолётлар жойлашган Саратов вилоятидаги Энгельс аэродроми, шунингдек, ҳаво танкерлари ва эскорт қирувчи самолётлари учадиган Рязан вилоятидаги "Дягилево" аэродромига зарба берилган.
Саратов вилоятида ёқилғи-мойлаш материаллари бўлган камида учта танкда бир нечта зарбалар тасдиқланди, шундан сўнг объектда алангаланиш ва кенг кўламли ёнғин содир бўлди. Фавқулодда хизматлар ёнғинни локализация қила олмади, сезиларли даражада тутун кузатилмоқда: "Нишонланган ҳудудда ўнлаб портлашлар қайд этилган. Зарар натижаларига аниқлик киритилмоқда", дейилади хабарда.
Украина мудофаа кучлари, шунингдек, Россия ҳудудидаги бир қатор объектларга, шунингдек, Украинанинг Россия қўшинлари назорати остидаги ҳудудларига зарбалар берди.
Зарбалар ҳарбий инфратузилмага қаратилган ва Украина томони баёнотларига кўра, жанговар ҳаракатлар тугамагунча давом этади.