Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Электр тармоғига ноқонуний уланиш: гўшт дўкони ва қурилишда фош қилинган йирик ўғирликлар

Электр тармоғига ноқонуний уланиш: гўшт дўкони ва қурилишда фош қилинган йирик ўғирликлар

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. турар-жой ва хизмат кўрсатиш биносини қуришда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 270,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментининг Фурқат тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «A.A.» МЧЖ раҳбари А.А. гўшт маҳсулотлари савдо дўконида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 149,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:49 19.05.2025. Ўқилди: 1126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!