Ушбу учрашув 26 апрел куни Уммонда бўлиб ўтди. Музокарларнинг учинчи босқичида АҚШ делегациясига Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф, Эрон томонига эса мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи раҳбарлик қилди.
Бундан ташқари, ҳар икки делегация таркибига махсус экспертлар ҳам киритилган. Тўғридан-тўғри бўлмаган мулоқотнинг учинчи босқичи натижалари ҳозирча номаълум.
Уммон Ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусайдийнинг маълум қилишича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар май ойи бошида давом этади. У 26 апрел кунги маслаҳатлашувлар барча иштирокчиларнинг "ўзаро ҳурматга асосланган келишувга эришиш" истагини намоён этганини қўшимча қилди.
"Музокараларнинг мақсади Эронга ядро қуролини яратишига йўл қўймаслик ва Қўшма Штатларнинг Теҳронга қарши санкцияларини бекор қилиш эвазига ядровий дастур бўйича янги келишув тузишдан иборат", деб ёзади DW.