Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров турли мамлакатлар махсус хизматлари унга жосус қизларни юбормаслигидан ҳазиломуз тарзда норозилик билдирди.
Бу ҳақда Павел Дуров ўзининг Telegram каналида ёзди.
«Осиёлик қизларга қизиқмайдиган бош директорлар учун махсус хизматлар танишув борасида камроқ имконият таклиф қилиши адолатдан эмас. Франциялик, россиялик ёки эронлик “агентлар” қаерда? Ҳеч бир жосус аёл мен билан боғланмади. Улар умуман ҳаракат қилиб кўришяптими?» — деб ёзди у.
Дуров бу орқали Nvidia компанияси раҳбари Женсен Хуанг билан боғлиқ жосуслик можаросига муносабат билдирган.