Халқаро валюта жамғармаси маълумотига қараганда, дунёнинг энг қашшоқ давлатлари Африка ва Яқин Шарқда жойлашган.
Дунёнинг саккиз давлатида аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 500 доллардан экан.
Жанубий Суданда аҳоли жон бошига ЯИМ 246 долларни ташкил этади ва у жаҳоннинг энг қашшоқ мамлакатидир. Ундан кейинги ўринларда Бурунди (339 доллар), Малави (342 доллар), Марказий Африка Республикаси (425 доллар), Яман (449 доллар), Мозамбик (472 доллар), Демократик Конго Республикаси (477 доллар) ва Мадагаскар (479 доллар) бор.
28 мамлакатда эса ЯИМ 1000 доллардан паст. Мазкур гуруҳда Непал ва Тожикистондан ташқари барча давлатлар Африка ва Яқин Шарқда жойлашган.
Manba: azon.uz