Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп Маскка Украина бўйича топшириқ берди

Трамп Маскка Украина бўйича топшириқ берди

АҚШ президенти Дональд Трамп SpaceX компанияси раҳбари Илон Маскка қўнғироқ қилиб, Украинada Starlink сунъий йўлдош алоқа тизимининг ҳарбий версияси — Starshield фаолиятига қўйилган чекловларни олиб ташлашни топширди.

The Wall Street Journal (WSJ) нашри америкалик расмийларга таяниб маълум қилди.

Америкалик ва украиналик расмийларнинг нашрга айтишича, телефон суҳбатидан кўп ўтмай, 22 октябрь куни тизим барқарорроқ ишлай бошлаган.

Украиналик айрим расмийлар тизимнинг имкониятлари ҳали тўлиқ тикланмаганини, бироқ терминаллар ҳаракатланаётган пайтда ҳам алоқа амалдаги чекловлар даврига нисбатан юқорироқ тезликда ишлаётганини таъкидлаган.

Америкалик расмийларнинг сўзларига кўра, Трамп Маск билан суҳбатда алоқа тезлигига қўйилган чекловлар сақланиб қолаётганидан норозилигини билдирган. WSJ ёзишича, ушбу чекловлар туфайли Украина дронларининг бир қисми тўлиқ ишламаган.

Расмийларнинг маълум қилишича, Трамп бир ҳафта давомида ўз ёрдамчилари ва иттифоқчилари билан суҳбатларда ҳам Starlink тезлигини пасайтириш чекловларини бекор қилишни исташини билдирган.

SpaceX компанияси изоҳ беришдан бош тортган. Оқ уй эса АҚШ президентининг яқиндаги баёнотларига ишора қилган. Унда Трамп алоқа тизимидан фойдаланиш имконияти чекланганига алоқаси йўқлигини айтган эди.

Киритилди: Бугун 09:10. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!