Япониянинг Тюбу халқаро аэропортида Antonov Airlines авиакомпаниясига тегишли юк самолёти қўниш вақтида ёнди. Бу ҳақда Chunichi Shimbun нашри хабар берди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, самолётнинг шассиси ва двигатели атрофида олов чиққан, бироқ у кўп ўтмай ўз-ўзидан ўчган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Текширув ишлари сабабли аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги 15 дақиқага ёпилган. Кейинчалик аэропорт одатий иш тартибига қайтган.
Самолёт Японияга АҚШдан келган. У қандай юк ташигани ва ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас.