Трамп Украинадаги Starlink интернетига қўйилган чекловлар олиб ташланганини тасдиқлади.
Шу билан бирга, АҚШ президенти Маскка қўнғироқ қилиб, Украинадаги терминаллар тезлигига қўйилган чекловларни олиб ташлашни сўрагани ҳақидаги хабарларга изоҳ беришни истамади.
"Қўнғироқни мен қилдимми ёки бошқа бировми — бу муҳим эмас. Муҳими, у ҳаммасини қайтарди. Илон билан муносабатларимиз жуда яхши", — деди Трамп.
Аввалроқ, The Wall Street Journal нашри Трамп Маскка қўнғироқ қилиб, ундан Украина учун Starlink тармоғига қўйилган чекловларни олиб ташлашни сўрагани ҳақида хабар берган эди.