Енгил вазн тоифасида (70 кг) амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачев дунёнинг энг яхши уч нафар футболчиси кимлигини айтди.
"Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Златан Ибрагимович - дунёдаги энг яхши чарм тўп усталари" - деди Махачев "Динамо" жамоаси матбуот хизматига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Махачев охирги жангида Ренато Мойканони 1-раунддаёқ сабмишн орқали таслим этди.