“Зарур дорихона амалиёти” стандартига кўра, 2026 йилгача барча дорихоналар махсус сертификат олиши керак.
Лекин амалиётда бу жараён тадбиркорлар учун оғир юкка айланди: сертификат олиш учун 8,5 миллион сўм, ҳар 9 ойдаги текширув учун эса яна 3,2 миллион сўм тўланмоқда.
Кўпчилик дорихона эгалари буни қонун билан белгиланмаган мажбурий йиғим деб баҳоламоқда. Улар санитария, гигиена ва термометр қиёслови бўйича ортиқча қоғозбозликдан ҳам норози.
Сенатор Баҳром Абдуллаев бу ҳолат юзасидан Фармацевтика агентлиги директори Абдулла Азизовга расмий сўров юборди.
Сенатор сўровида тўловлар қандай асосда ҳисоблангани, йиғилган маблағлар қаерга сарфланаётгани ва агар мажбурий тўлов бекор қилинса, олдин тўланган пуллар тақдири нима бўлиши ҳақида жавоб бериш сўралган (https://senat.uz/senator-request/post-4267).