АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Паоло Замполли 2026 йилги жаҳон чемпионатида Эрон терма жамоасини Италия миллий жамоаси билан алмаштиришни таклиф қилди.
«Мен Трамп ва ФИФА президенти Жанни Инфантинога Эрон ўрнига Италияни жаҳон чемпионатига қўшишни таклиф қилганимни тасдиқлайман. Мен италияликман ва АҚШда ўтадиган турнирда Италияни кўриш орзу бўлар эди. Тўрт карра жаҳон чемпиони сифатида улар барча сифатларга эга», — деди Паоло Замполли. Унинг сўзларини The Guardian Financial Timesга таяниб келтирди.
Маълумот учун, жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Эрон миллий жамоаси "G" гуруҳида Бельгия миллий жамоаси, Янги Зеландия миллий жамоаси ва Миср миллий жамоасига қарши ўйнаши керак.
Эслатиб ўтамиз, Италия миллий жамоаси саралаш босқичининг ҳал қилувчи учрашувида Босния ва Герцеговина миллий жамоасига мағлуб бўлиб, турнирга йўлланма ололмаган эди.