Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Доналд Трамп Исроил-Эрон можаросига қўшилиш ё қўшилмаслик бўйича қарорни келгуси икки ҳафта ичида қабул қилади

Доналд Трамп Исроил-Эрон можаросига қўшилиш ё қўшилмаслик бўйича қарорни келгуси икки ҳафта ичида қабул қилади

Трамп яқин 2 ҳафта ичида Эронга эҳтимолий ҳужум бўйича қарор қабул қилади, деб хабар бермоқда Оқ уй.

Оқ уй матбуот котиби Каролин Левифт АҚШ президентининг кенг муҳокама қилинаётган масала юзасидан позициясини ўқиб эшиттирди.

Аввалроқ АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи Ислом Республикаси ва Исроил ўртасида зарбалар алмашинуви бошланганидан кейин бир неча бор телефон орқали мулоқот қилгани, бироқ қарама-қаршиликни дипломатик йўл билан ҳал қила олмагани маълум бўлганди.

Киритилди: 23:35 19.06.2025. Ўқилди: 787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!