Ички ишлар бош бошқармаси фуқароларни арзон “дача” эълонлари орқали фирибгарларга алданмасликка чақирмоқда.
Айни пайтда интернетда, хусусан, Бўстонлиқ туманидаги дам олиш уйлари бўйича “Олдиндан тўлов қилинг” мазмунидаги кўплаб эълонлар тарқалмоқда. Фирибгарлар ҳақиқий сурат ва видеолардан фойдаланиб, арзон нархда ҳашаматли уйларни таклиф қилишмоқда.
Бироқ тўлов амалга оширилгандан сўнг эълон ҳам, фирибгар аккаунти ҳам ўчиб кетади.
ИИБ бундай ҳолатларда фақат расмий сайтлар орқали буюртма бериш ва олдиндан тўлов қилмасликни тавсия қилмоқда.