Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Денвер аэропортида самолёт ёниши оқибатида 12 киши жароҳат олди

Денвер аэропортида самолёт ёниши оқибатида 12 киши жароҳат олди

Колорадо штатидаги Денвер халқаро аэропортида Boeing 737 бортида содир бўлган ёнғин оқибатида 12 киши шифохоналарга етказилди.

Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба оқшомида American Airlines авиакомпанияси самолёти Денвер аэропортида тутаб кетган ва кейинчалик у ёнғинга айланган эди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган кадрларда йўловчилар шошиб самолётни тарк этгани, баъзилари эса қанотга чиқиб кетаётганини кўриш мумкин. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғинга самолёт ёқилғиси ёниши сабаб бўлган.

Киритилди: 11:04 14.03.2025. Ўқилди: 351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!