«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Усмон Дембеле ўтган мавсум якунларига кўра «Олтин тўп»ни қўлга киритиш учун асосий даъвогарларни санаб ўтди. Франциялик футболчи айни пайтда ушбу нуфузли шахсий совриннинг амалдаги соҳиби ҳисобланади.
«Менинг кучли учлигим? Кварацхелия, жуда яхши мавсум ўтказган Харри Кейн ва, менимча, Килиан Мбаппе.
Ўзимми? Йўқ, мен ҳеч қачон ўзимни рўйхатга киритмайман. Майкл Олисе ҳам номзодлар орасида бўлиши мумкин. У ажойиб мавсум ўтказди ва Бундеслиганинг энг яхши футболчиси бўлди.
Ямал, Руис ва Пачо ҳам «Олтин тўп»га даъвогарлик қилиши мумкин», — деди Дембеле France Football билан суҳбатда.
«Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.