Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Дания Гренландиядаги авиабазани кенгайтирмоқчи

Дания Гренландиядаги авиабазани кенгайтирмоқчи

Дания қуролли кучлари Гренландия пойтахти Нуукдан 300 километр шимолда жойлашган Кангерлуссуакдаги ҳаво базасини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда мудофаа бўйича давом этаётган сиёсий музокаралар асосини ташкил этувчи ҳарбий қўмондонликнинг “Арктика ва Шимолий Атлантикада мудофаа вазифаларини бажаришни кучайтириш” махфий ҳисоботига таяниб, TV2 телеканали хабар берди.

“Даниянинг расмий сиёсати Арктикани таранглик суст бўлган ҳудуд сифатида сақлаб қолиш орқали ҳарбий можароларнинг олдини олиш бўлса-да, ҳарбий қўмондонлик келгусида анча фаолроқ ҳужумкорликни тавсия қилади”, деб таъкидлайди TV2.

Ҳисоботга кўра, бошқа масалаларни ҳисобга олган ҳолда авиабазани “душман кучларига қарши тўхтатиб туриш ва душман давлатларга қарши куч ишлатиш функцияларини бажарадиган” “оператив ҳарбий база”га айлантириш режалаштирилган. “База, хусусан, ҳужумларни қайтариш ва суверенитетни таъминлаш учун вақти-вақти билан тайёргарлик кўриш билан боғлиқ равишда Дания қирувчи самолётларининг (F-35) Кангерлуссуакда вақти-вақти билан қўниши ва бўлиши, шунингдек, Дания Қироллигининг ҳудудий чегаралари доирасида кучини намоён этишга қодир бўлиши керак”, деб иқтибос келтиради телеканал 22 саҳифалик ҳужжатдан.

Кангерлуссуакдаги базани қуриш режалари 1,1 миллиард крондан (150 миллион доллар) кўпроққа тушиши кутилмоқда. Ундан F-35 билан бир қаторда, Шимолий Атлантикани кузатиш учун Ольборг ва Гренландия ўртасида учадиган узоқ масофали учувчисиз учоқлар учун ҳам фойдаланиш кўзда тутилган, деб хабар tass.ru.

Киритилди: 01:33 18.01.2025. Ўқилди: 687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!