Душанбага ўтар кечаси Тайван жануби-ғарбий қисмига "Данас" тўфони келиб тушиши оқибатида камида 28 киши жабрланди.
Хабарларга кўра, 2853 киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.
Тайван марказий метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, тайфун кучли ёмғир ёғдирган ва шамол тезлиги 40 м/с га етган, 50 м/с гача кучайган.
Тўфон 85 113 та хонадонда электр таъминотида узилишларга олиб келди. Айрим хонадонларга электр энергияси қисман қайтарилган, бироқ уларнинг 48 671 тасида ҳалигача электр таъминоти йўқ. Баъзи қирғоқбўйи ҳудудларида барча идоралар ва мактаблар ёпилган.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ҳозирда тўфон оролнинг ғарбий соҳиллари бўйлаб шимолга қараб ҳаракатланмоқда.