Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Дам олиш кунларидан бошлаб юртимизда ҳарорат яна юқорилайди

A A A
Дам олиш кунларидан бошлаб юртимизда ҳарорат яна юқорилайди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Маълум қилинишича, бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича кечаси ва эрталаб нисбатан салқин, кундуз кунлари бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 18-22°, кундуз кунлари 32-37° атрофида бўлади.

Чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.

Республика ҳудудига якшанба кунидан Туркманистон ҳудудларидан бироз иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва кейинги ҳафтанинг бошида кундузги ҳарорат 37-39° га етади.

Ушбу кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан булуциз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат бугун кечқурун Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин ва сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.

Киритилди: 14:23 12.08.2022. Ўқилди: 1877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!