Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Дам олиш кунлари қуруқ ва ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари қуруқ ва ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Жума куни Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати кундуз куни 35-37 даражани, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 41-43 даражагачани ташкил этади.

Дам олиш кунлари республика бўйича асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ушбу кунларда ҳарорат меъёрдан 1-2 даражага кўп бўлади ва 33-36 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-40 даражани ташкил этади.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучаяди.

Киритилди: 16:53 11.06.2021. Ўқилди: 1487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!