Август ойининг биринчи кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Фақат бугун кундузи Фарғона водийсида, шунингдек, Тошкент вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ҳаво ҳарорати 32-35 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 38 даражагача бўлади, бу август ойи боши учун кузатилган иқлим меъёрларидан 1-2 даражага пастдир.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-16 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
1 август куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда: бугун кундузи ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Дам олиш кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси
20-23 даража, кундузи 32-35 даража бўлади.