Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Чирчиқ шаҳрида қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган шахс аниқланди

Чирчиқ шаҳрида қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган шахс аниқланди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи ушбу қалбаки ҳужжатни интернет орқали буюртма қилиб сотиб олган.

Тошкент вилоятида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган «Хавфсиз ҳудуд» тадбирлари доирасида қатор назорат ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Чирчиқ шаҳрида хизмат олиб бораётган вилоят ИИББ ЙПХ ходимлари томонидан 2002 йилда туғилган шахс бошқарувидаги «Nexia» транспорт воситаси текшириш учун тўхтатилган.

Ҳайдовчи (Р.А) тақдим этган ҳайдовчилик гувоҳномаси ЙПХ инспекторида шубҳа уйғотган. Марказлашган тизим орқали ўтказилган текширув натижасида ушбу ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд эмаслиги ва қалбаки тарзда тайёрланганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи ушбу қалбаки ҳужжатни интернет орқали буюртма қилиб сотиб олган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш қонунчиликка мувофиқ равишда катта миқдордаги жарима ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.

Киритилди: 13:32 15.02.2025. Ўқилди: 949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!