Хитой дунё тарихида биринчи бўлиб иккита ўриндиқли бешинчи авлод қирувчи самолётини ишга туширди, J-20S расман эксплуатацияга қабул қилинди — Military Watch Magazine
Нашрнинг ёзишича, иккинчи ўрин самолётда мураккаб жанговар вазифаларни бажаришда юкламани самаралироқ тақсимлаш имконини беради.
Юқори даражадаги автоматлаштириш ва замонавий ахборот кўрсатиш тизимларига қарамай, J-20S қирувчисининг узоқ учиш масофаси (F-22 ва F-35 қирувчиларининг учиш радиусидан икки баравар кўпроқ) учувчилардаги чарчоқни жуда муҳим омилга айлантиради. Шу сабабли узоқ давом этадиган миссиялар учун экипаж таркибида иккинчи аъзонинг мавжудлиги катта аҳамият касб этади.