Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳонлари ўтказилади

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳонлари ўтказилади

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан талабгорлардан келиб тушган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, 2026 йил август ойида чет тиллари бўйича малака имтиҳонларини ўтказиши белгиланди.

Қуйидаги чет тиллари бўйича малака имтиҳонларини ўтказиши белгиланди:

Инглиз тили

Немис тили

Француз тили

Турк тили

Араб тили

Рўйхатдан ўтиш:

Малака имтиҳонларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали одатдаги тартибда амалга оширилади.

Бунда рўйхатдан ўтишнинг охирги санаси 12 август, тўлов қилишнинг охирги санаси 13 август ҳисобланади.

Малака имтиҳонлари 2026 йил 24–25 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Рўйхатдан ўтиш жараёнида шахсий маълумотларнинг тўлиқ ва аниқ киритиши сўралади.

Тест синовлари ўтказиладиган аниқ манзил ва вақт рўйхатдан ўтган талабгорларга қўшимча равишда етказилади.

Қўшимча маълумотлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайти ҳамда расмий ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.

Киритилди: 18:04 05.08.2026. Ўқилди: 641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!