Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Челси" ҳужумчисининг "Бавария"га трансфери бекор қилинди

"Челси" ҳужумчисининг "Бавария"га трансфери бекор қилинди

"Бавария"га ўтиши кутилган Николас Жексоннинг трансфери бекор бўлди.

Бу ҳақда немис жамоасининг спорт директори Макс Эберль маълум қилди.

"Челси" футболчини ортга қайтаришимизни маълум қилди. Биз улар билан шартноманинг барча шартларини келишиб олгандик. Ҳужумчи Германияга тиббий кўрикдан ўтиш учун ҳам етиб келганди. Бироқ энди биз уни Лондонга қайтариб юборишимиз керак. Жексон - "Челси" футболчиси", - деб фикр билдирган Макс Эберль.

Эслатиб ўтамиз, кеча АПЛнинг 3-турида "Челси" ҳужумчиси Лиам Делап жароҳат олганди. Шу сабабли Лондон клуби Жексонни "Бавария" бермасликка қарор қилган.

Киритилди: 10:46 31.08.2025. Ўқилди: 687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!