АҚШ ҳарбийлари Эрон портларини блокада қилиш бошланганидан бери Ҳормуз бўғози орқали гуманитар ёрдам олиб ўтаётган 50 дан ортиқ кемага рухсат берди.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлигининг (CENTCOM) ижтимоий тармоқлардаги баёнотида айтилган.
"11 сентябрь ҳолатига кўра, АҚШ кучлари Эрон портларини блокада қилишни амалга ошириш учун 99 та тижорат кемасини йўналтирди", дейилади баёнотда.