Унда амалий ташриф билан Қирғиз Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.
Анжуманда улуғ адиб ижодий меросининг аҳамияти, асарларида тараннум этилган юксак инсоний фазилатлар ҳақида сўз юритилди. Адибнинг йирик жамоат арбоби сифатидаги фаолияти, турли халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган беқиёс хизматлари эътироф этилди.
Чингиз Айтматов ижоди, унинг бетакрор асарлари қатор тилларга таржима қилинган. Адибнинг кўплаб асарлари жаҳон адабиётининг энг сара намуналари қаторидан жой олган.
Сенат Раиси Танзила Норбоева ўзбек халқи буюк адибнинг Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги қардошлик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини доимо ёдда сақлашини ва миннатдорлик ҳисси билан қайд этишини таъкидлади.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг алоҳида қарори билан буюк ёзувчи ва жамоат арбоби Чингиз Aйтматов таваллудининг 90 йиллиги Ўзбекистонда адабиёт ва китобхонлик, дўстлик ва биродарлик байрами сифатида кенг нишонлангани айтиб ўтилди.
Ёзувчининг халқларимиз ўртасидаги тотувликни сақлаш, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий адабиётлар ва маданий алоқаларни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси алоҳида қайд этилди.