Бугун 11 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Буюк Британиянинг элита махсус бўлинмалари фойдаланадиган денгиз разведка дронлари Хитойга махфий равишда маълумот узатган

Буюк Британиянинг элита махсус бўлинмалари фойдаланадиган денгиз разведка дронлари Хитойга махфий равишда маълумот узатган

Бу ҳақда Қироллик Мудофаа вазирлигидаги манбасига таяниб, The Telegraph нашри хабар берди.

"Форс кўрфазидаги миссияларда фойдаланишга мўлжалланган K3 Scout катерларига Хитойда ишлаб чиқарилган компонентлар ўрнатилган. Ушбу компонентлар маълумотларни яширинча Хитойдаги қурилмага юборган. Маълумотлар сизиб чиқиши аниқлангач, Мудофаа вазирлиги март ойидан буён ҳарбий хизматда бўлган денгиз дронлари камераларининг интернетга уланишини узишга мажбур бўлди", дея ёзмоқда нашр.

Умумий қиймати 12 миллион фунт стерлинг (тахминан 16,2 миллион доллар) бўлган ушбу дронлар Буюк Британиянинг Kraken Technology Group компанияси томонидан етказиб берилган. Уларга ўрнатилган камералар эса хавфсизликни кафолатлаган субпудратчи томонидан ишлаб чиқарилган.

Вазиятдан хабардор манбага кўра, К3 дронлари Лондон томонидан Ҳўрмуз бўғозида кемаларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш учун таклиф қилинган мудофаа пакетининг бир қисми бўлган. Денгиз дронлари бўйича ўтказилган текширув шуни кўрсатдики, камералар Хитойдаги IP-манзилга “пулс сигналлари” деб аталувчи — уларнинг онлайн фаоллиги ва меъёрда ишлаётганини тасдиқловчи маълумотларни узатиб турган. Муаммо киберхавфсизликдаги заифликларни режали баҳолаш жараёнида аниқланган.

Шунга қарамай, бу ҳолат Хитойнинг Британия ҳарбийлари ортидан жосуслик қилишга уринаётгани эҳтимоли ҳақида хавотир уйғотмоқда. Компонентларнинг келиб чиқишини текширишда жиддий муваффақияцизликка йўл қўйилган. Бундан ташқари, дронлар элита ходимлари йиғилишлари ўтказиладиган жойлар яқинида бўлган. Қурилмалар ўчирилгандан кейин ҳам камералар ишлашда давом этгани ҳақида хавотирлар кучайган.

Киритилди: Бугун 09:25. Ўқилди: 888 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!