Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Жанубий Корея Украинага "қўшимча чоралар" билан таҳдид қилди

Жанубий Корея Украинага "қўшимча чоралар" билан таҳдид қилди

Жанубий Корея Президенти Ли Чжэ Мён Украина Шимолий Кореялик икки ҳарбий асирнинг Жанубий Кореяга топширилгани ҳақидаги маълумотларни ошкор қилгани юзасидан расмий узр сўраши кераклигини билдирди.

Унинг таъкидлашича, Киев аввал маҳбусларни топшириш ҳақидаги маълумотни ошкор қилмасликни сўраган, бироқ кейинчалик бундай келишув мавжудлигини инкор этган.

Президент Ли Чжэ Мён Шимолий Кореялик аскарлар масаласи Корея халқи ва давлатнинг шаъни билан боғлиқ эканлигини айтиб, бу борада сукут сақлай олмаслигини таъкидлади.

"Агар Украина фактларни инкор этишда давом этса ва расман узр сўрашдан бош тортса, Сеул қўшимча чоралар кўради", — деб ёзди президент X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 23 сентябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб, мамлакат расмийлари Шимолий Кореядан асирга олинган икки нафар ҳарбийни Жанубий Кореяга топширганини маълум қилди. Сеул Киевни маҳбусларни топшириш ҳақидаги келишувнинг махфийлик шартларини бузганликда айблади.

Киритилди: 23:50 04.10.2026. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!