Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Медведев Арманистонни Украина тақдири такрорланиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Медведев Арманистонни Украина тақдири такрорланиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Арманистон раҳбариятининг ташқи сиёсий йўналишини ўзгартириш қарори мамлакат учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтди.

Медведев Эрон давлат телеканалига берган интервьюсида Арманистоннинг «янги Украина»га айланиши мамлакат учун энг оғир сценарий бўлишини таъкидлаган.

«Ҳозирги Арманистон раҳбарияти ўз тараққиёт йўналишини ўзгартиришни тўғри деб ҳисоблади. Ишончим комилки, бу ҳам яхши натижага олиб келмайди. Арманистон билан содир бўлиши мумкин бўлган энг ёмон ҳолат — унинг янги Украинага айланиши», — деган Медведев.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва Арманистон муносабатлари ҳозир мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Медведев Москва ва Ереван ўртасидаги алоқалардаги ўзгаришларни Арманистон раҳбариятининг ташқи сиёсат йўналиши билан боғлаган.

Киритилди: Бугун 16:31. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!