Ижтимоий тармоқларда хонанда Озода Нурсаидованинг шифохонада экани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Унинг мухлислари ва шоу-бизнес вакиллари санъаткорга шифо тилаб, қўллаб-қувватлаш мазмунидаги постлар улашмоқда.
Бироқ ҳозирча хонанданинг саломатлиги, ташхиси ёки даволаниш жараёни ҳақида расмий ва аниқ маълумот берилмаган.
Мухлислар Озода Нурсаидованинг тезроқ соғайиб, яна саҳнага қайтишини кутмоқда.