Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

2 давлат Украинага ёрдам беришдан бош тортди

2 давлат Украинага ёрдам беришдан бош тортди

Польша ва Руминия Украина донини Европа орқали экспорт қилишни кенгайтириш ҳақидаги Киев сўровини рад этди. Бу ҳақда Politico хабар берди.

Украина Қора денгиз орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда юзага келаётган муаммолар фонида Европа орқали кўпроқ дон олиб чиқишга ёрдам сўраган. Киев, шунингдек, транспорт харажатлари ошгани сабабли 1,1 миллиард евро миқдорида маблағ зарурлигини билдирган.

Украина қишлоқ хўжалиги вазири Тарас Висоцкий шу ҳафта Брюсселга бориб, Европа Иттифоқидан масалани ҳал қилишда ёрдам сўраган.

Унинг айтишича, ҳозир Украина экспортининг ярмидан кам қисми Европа орқали темир йўл, автомобил ва дарё йўллари орқали олиб чиқилмоқда. Агар вазият ўзгармаса, 2026 йилда 35 миллион тоннагача қишлоқ хўжалиги маҳсулоти Украинада қолиб кетиши мумкин.

Сотилмай қолаётган дон ва мойли экинлар фермерларда келгуси йилги экиш мавсуми учун зарур маблағ етишмаслигига олиб келмоқда. Вазият яхшиланмаса, экин экиладиган майдонлар 35–40 фоизга қисқариши мумкин.

Politico маълумотларига кўра, Варшава ва Бухарест Украина экспортини янада кўпайтириш учун қўшимча имконият қолмаганини билдирган.

Руминия қишлоқ хўжалиги вазири Барна Тансошнинг айтишича, мамлакат учун маҳаллий фермерлар манфаатлари устувор бўлиб қолади.

Нашрга кўра, Украина донининг катта ҳажмда кириб келиши ва Дунайдаги сув сатҳининг пастлиги Руминия портларига қўшимча босим бермоқда. Бу эса маҳаллий фермерларнинг ўз маҳсулотларини сотиш имкониятини чекламоқда.

Financial Times июль ойида Украина Қора денгиз орқали дон экспорт қилишда қийинчиликларга дуч келаётганини ёзган эди. Бунга Россия дронларининг ҳужумлари сабаб бўлаётгани қайд этилган.

Киритилди: Бугун 01:00. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!