Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Буюк Британияда бензин нархи тез суръатлар билан ошиб бормоқда

Буюк Британияда бензин нархи тез суръатлар билан ошиб бормоқда

Буюк Британияда бензин нархи Яқин Шарқ можароси бошланганидан бери 6 фоиздан ортиққа ошди.

Бу 2022 йилдан бери мамлакатда бензин нархларининг энг тез ўсишидир.

RAC маълумотларига кўра, бензин насосларида қўрғошинсиз бензин нархи ўртача литри учун 1,39 фунт стерлингга (1,87 доллар) кўтарилди. Дизель ёқилғиси нархи янада сезиларли даражада ошди – 9 фоизгача ёки литри учун 1,55 фунт стерлингга (2,08 доллар) кўтарилди.

Британия молия вазири Рейчел Ривс 9 март куни Жамоатлар палатасида (парламентнинг қуйи палатаси) нутқ сўзлаб, Яқин Шарқдаги можаро мамлакатда инфляциянинг тезлашишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Январь ойида у 3 фоизни ташкил этди.

Киритилди: 11:30 11.03.2026. Ўқилди: 1071 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!