Буюк Британия ва Франция Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди.
Лондон АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг Вашингтон тинчлик келишуви бўйича музокаралардан чиқиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотига жавобан Украинага ёрдамни давом эттиришини маълум қилди.
"Охир-оқибат, Украина ўз келажагини ўзи ҳал қилиши керак. Биз уни ҳеч қачон ёлғиз қолдирмаймиз", — дея такидлади Буюк Британия бош вазири Киир Стармернинг матбуот котиби.
"Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва Европа интеграциясига интилиши европаликлар учун жуда жиддий талаблардан ҳисобланади", дея баёнот берди Франция президенти Эммануел Макрон маъмурияти.