Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Буюк Британия ҳарбий кемалар ишлаб чиқаришни тезлаштирмоқчи

Буюк Британия ҳарбий кемалар ишлаб чиқаришни тезлаштирмоқчи

Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги эскирган ҳарбий флотни янгилаш учун кемалар қурилишини тезлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Режага кўра, Шотландиядаги Babcock корхонасида Type 31 русумли бешта фрегат қурилиши жадаллаштирилади. Бунинг учун қўшимча ишчилар жалб қилиш ёки ходимларни икки сменада ишлашга ўтказиш режалаштирилган. Биринчи кема 2028 йилда тайёр бўлиши мумкин.

Нашрга кўра, бу режани амалга ошириш учун қўшимча маблағ талаб этилади. Флотнинг ҳозирги таркиби белгиланган вазифаларни тўлиқ бажара олмаслиги мумкинлиги сабабли соҳа фаолиятини ҳарбий режимга ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Киритилди: 15:12 02.11.2026. Ўқилди: 361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!