Аниқланишича, жорий йилнинг 28-август куни Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро Е.Р қизи О.Д. билан кўришиш учун келган вояга етмаган Е.О. (2009 йилда туғилган ўғил бола)ни унинг эркига қарши тарзда, автомашинада ўз қариндоши Ф.Ф.нинг уйига олиб бориб, у ерда бошқа шахслар билан вояга етмаган Е.О.ни калтаклаган.
Терговга қадар текширув доирасида тайинланган суд-тиббий экспертизасига кўра, Е.О. танасининг турли соҳаларида жароҳатлар мавжудлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан жорий йилнинг 7-сентябрь куни Е.Р. ва Ф.Ф.ларга нисбатан ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми «а, в» бандлари ва 105-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.