Ички ишлар вазирининг буйруғи билан қуйидагилар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди:
▫️Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи;
▫️ Бухоро вилояти ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи;
▫️ Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи;
▫️ Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи ҳамда яна бир ўринбосари — Тергов бўлими бошлиғи;
▫️Когон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи.
Комплекс инспекторлик текшируви натижаларига кўра, улар хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган.