Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бухорода Chery ва юк машинаси тўқнашди

Бухорода Chery ва юк машинаси тўқнашди

30 апрель куни соат 10:30 лар атрофида Бухоро вилояти Ромитан туманидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 256-километрида фожиали йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

ЙТҲда Chery русумли автомобиль юк машинаси билан тўқнашди.

Тўқнашув оқибатида Chery автомобили ҳайдовчиси, 1967 йилда туғилган I.M., воқеа жойида вафот этган. Машинада бўлган йўловчи – 1971 йилда туғилган аёл Ш.P. бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши ҳамда кўкрак қафаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши каби тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:54 01.05.2025. Ўқилди: 835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!