Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида барпо этилаётган 50 гектарлик туризм марказидаги қурилиш ишлари билан танишди.
Мажмуада иккита меҳмонхона, 80 та оилавий меҳмон уйи, музей, кўргазмалар зали, 2 минг ўринли амфитеатр, 70 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси, шунингдек, ҳунармандчилик марказлари ва сунъий кўл ташкил этилади.
Марказ тўлиқ ишга тушгач, 2 мингта иш ўрни яратилиши ва Бухорога қўшимча 2 млндан ортиқ сайёҳ жалб этилиши кутилмоқда.