Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бухоро ва Фарғона вилоятларида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бухоро ва Фарғона вилоятларида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.Х. ва О.Р. фуқаро О.Б.ни муқаддам Бухоро педагогика институтида ўқитувчи вазифасида ишлаган Ф.Р. орқали ушбу институтга ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда фуқаро Ф.Р. таниши Р.Ш. орқали 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. фуқаро Ш.Н.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Фарғона давлат университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:06 26.07.2025. Ўқилди: 856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!