Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

“Бухоро сув таъминоти” АЖда фирибгарлик ҳолати фош этилди

“Бухоро сув таъминоти” АЖда фирибгарлик ҳолати фош этилди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Бухоро сув таъминоти” АЖ бўлим собиқ назоратчиси Ш.С. 25 нафар фуқародан гўёки сув истеъмоли учун деб 100 АҚШ доллари ва 17,8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, фуқароларнинг қарздорлигини тўламасдан ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 19:23 04.09.2026. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!