Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бутун дунё ва илк бор Ўзбекистон ҳам бугун "кўк тусга киради"

Бутун дунё ва илк бор Ўзбекистон ҳам бугун "кўк тусга киради"

Мактабгача таълим вазирлиги биноси ҳам кўк ранг билан ёритилган. Бу ҳамжиҳатлик ва бирдамлик белгисидир, дейилади вазирлик хабарида. 

Бу йил Ўзбекистон Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган байрамга ва “Дунёни кўк рангга бўяш” акциясига қўшилди. Юртимиз шаҳарларида кўк ранггда ёритилган биноларни кўриши мумкин. 

“Халқлар дўстлиги”, “Туркистон” ва Симпозиум саройлари, “Пойтахт” бизнес маркази, “А.Навоий” номидаги катта академик театри, Ўзбекистон тарих музейи, “Миллий” стадион, Хамид Олимжон майдонидаги 16 қаватли бинолар, Халқаро аэропорт, Мактабгача талим вазирлиги ҳамда бошқа маданий диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг тарихий, замонавий мажмуалари ҳам кўк рангда.Буларнинг барчаси болажонларимизга эътироф рамзидир.

20 ноябрь куни Бутунжаҳон болалар куни нишонланади.Ушбу сана 1954 йилда БМТ томонидан эълон қилинган ва ёш авлоднинг фаровон ҳаётини таъминлаш учун дунё ҳамжамияти эътиборини жалб қилишга қаратилган. Айнан шу санада 1959 йил Бош ассамблея томонидан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги декларация, сўнг 1989 йилда эса Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинган. 

Киритилди: 09:53 20.11.2020. Ўқилди: 6959 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!