BBC нинг ёзишича, бу Буюк Британия ташқи сиёсатидаги сезиларли ўзгаришни акс эттирувчи ноёб формат ҳисобланади.
“Россия, Хитой ва Ғарб давлатлари ўртасидаги таъсирни қайта тақсимлаш, шунингдек, муҳим ресурслар учун кучайиб бораётган рақобат шароитида Британия узоқ йиллар давомида эътиборсиз қолдирилган минтақа билан муносабатларни қайта қуришга ҳаракат қилмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, нашр мазкур учрашув сабабини изоҳлаб, кўп йиллар давомида Марказий Осиё учун Россия иқтисодий куч ва инвестиция манбаига, Хитой эса етакчи савдо шеригига айланаётгани Британияни минтақа билан муносабатини қайта кўриб чиқишга ундаётган бўлиши мумкинлигини келтирган.