Дмитрий Песковнинг баёнотига кўра, бу йилги Ғалаба паради террорчилик хавфи ҳамда сана юбилей бўлмаганлиги сабабли “қисқартирилган форматда” ўтказилади.
"Жанг майдонида кундан-кун ҳудудларини бой бераётган Киев режими ҳозирда бор кучи билан террорчилик фаолиятига киришган. Ушбу террорчилик таҳдиди фонида, албатта, хавфни минималлаштириш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. 2025 йилда бу юбилей сана муносабати билан ўтказилиши лозим бўлган кенг форматдаги парад эди. Бу йилги сана юбилей эмас, шунинг учун парад қисқартирилган форматда ўтказилади", — деди у.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Ғалаба паради ҳарбий техникаларсиз ўтишини маълум қилганди. Шунингдек, унда Суворов ва Нахимов ҳарбий билим юртлари ҳамда кадет корпуслари тарбияланувчилари иштирок этмайди.