АҚШда Tesla автомобилларига ўт қўйишдан тортиб отишмагача борган сари кўпроқ ҳужумлар содир бўлмоқда. Эндиликда ФҚБ терговга қўшилди: агентлик директори Кэш Пател ҳужумларни текширадиган махсус гуруҳ тузилганини эълон қилди.
"Бу ички терроризм. "Айбдорлар топилади, ҳибсга олинади ва судга тортилади", деди Пател Х платформасида.
Автосалонлар, зарядлаш шохобчалари ва хусусий Tesla автомобиллари зарбага учради. Ҳужумлар аҳоли норозилиги кучайиб бораётган бир шароитда тез-тез учрамоқда: компания бош директори Илон Маск АҚШ президенти Доналд Трамп билан фаол ҳамкорлик қилмоқда ва кенг кўламли ислоҳотларда иштирок этмоқда, бунинг натижасида ОАВ хабарларига кўра, минглаб одамлар давлат идораларида ўз ишларини йўқотмоқда.
АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари "ҳужумга ўтиш" ниятида - ФҚБ Тесла автомобилларига ҳужумларга қарши курашда ўзининг янги ёндашувини шундай тасвирлаб берди.