Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Москва талабига кўра, Трамп Келлоггни Украина бўйича вакилликдан четлатди

Москва талабига кўра, Трамп Келлоггни Украина бўйича вакилликдан четлатди

АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлогг Москва уни иштирокчилар орасида кўришни истамаслигини билдиргач, урушни тугатиш бўйича олий даражадаги музокаралардан четлаштирилди.

Бу ҳақда NBC News телеканали Америка маъмурияти вакили ва россиялик юқори мартабали амалдорга таяниб хабар берди.

Телеканал манбаларига кўра, Россия президенти Владимир Путин Келлоггни ўта "украинапараст" деб ҳисоблаган, шу сабабли Москва уни музокаралар жараёнидан четлаштириш масаласини кўтарган.

"Келлогг - собиқ америкалик генерал, у Украинага жуда яқин. У биз музокаралар столида кўришга тайёр бўлган одам эмас", - деди Россия расмийси. АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти вакили Москва Келлоггнинг иштирокига норозилик билдирганини тасдиқлади. Бироқ, у Оқ уйга бу талаб ҳақида аниқ қачон хабар берилганига аниқлик кирита олмади.

Истеъфодаги генерал-лейтенант Кит Келлогг Саудия Арабистонида яқинда ўтказилган икки саммитда иштирок этмади: бири Россия расмийлари, иккинчиси Украина делегатлари билан. Расмий равишда музокаралар жараёни ҳали ҳам унинг ваколати доирасида қолмоқда.

NBC Newsнинг Келлогг офисига унинг йўқлиги ва Россия ҳақиқатан ҳам уни четлаштиришни талаб қилганми ёки йўқлиги ҳақида маълумот сўраши жавобсиз қолди.

Айни пайтда Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жеймс Хьюиттнинг таъкидлашича, Трамп Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга кўмаклашиш учун "кенг доирадаги юқори мартабали амалдорларни" жалб қилади. У, шунингдек, Кит Келлогг "жамоанинг қимматли аъзоси" бўлиб қолаётганини таъкидлади, айниқса Европа иттифоқчилари билан мувофиқлаштириш масалаларида.

Киритилди: 08:57 14.03.2025. Ўқилди: 806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!