Бугун 10 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Бу Европа эмас, Теҳрон кўчалари: эронлик аёллар кўчага мажбурий ҳижобсиз чиқишмоқда (видео)

Бу Европа эмас, Теҳрон кўчалари: эронлик аёллар кўчага мажбурий ҳижобсиз чиқишмоқда (видео)

Сўнгги кунларда Эроннинг йирик шаҳарларида, хусусан, пойтахт Теҳронда ҳижобсиз аёллар кўпайиб бормоқда. Бир пайтлар ақлга сиғмайдиган нарса аста-секин янги нормага айланиб бормоқда. Ўнлаб йиллар давомида амалда бўлган қатъий ҳижоб талаблари бугунги кунда тобора юмшатилаяпти, бу Ислом Республикасида жиддий ижтимоий ўзгаришлардан далолат беради.

Бу ҳақда "Озод Эрон" Telegram-канали хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган видеоларда ҳайратланарли манзара акс этган: аёллар бош кийимсиз, кўчаларда хотиржам сайр қилишмоқда, ўзларини эркин ва чексиз тутишмоқда. Кўпчилик интернет фойдаланувчилари бу суратларни ҳайрат билан изоҳлайдилар: "Бу Европа эмас, Теҳрон кўчалари", дея рўй бераётган ўзгаришлар кўламини таъкидлайди.

Киритилди: Бугун 11:50. Ўқилди: 3683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!